Афғонистоннинг Покистон билан чегара ҳудудидаги Нангарҳар вилоятининг Ачин тумани ҳудудида дрон ҳужуми натижасида ИШИДнинг 15 нафар жангариси йўқ қилинди. Бу ҳақда ҳудуд полицияси бошлиғи Гажи Ҳалиб Мужоҳидга асосланган ҳолда Pajhwok News хабар тарқатган.

Хабар қилинишича, бу амалиёт вақтида тинч аҳоли вакиллари жабр кўришмаган.

ИШИД Афғонистон ҳудудида 1 йил олдин ўз таъсирини ўрнатишга ҳаракатни бошлади ва "Толибон"нинг собиқ аъзоларини ўз таркибига жалб этди. Шу йилнинг февралида Афғонистон ИШИДга қарши халқаро коалицияга қўшилгани ҳақида маълум қилди.

Бироз олдинроқ, мамлакат президенти Ашраф Ғани Афғонистон ИШИД учун қабристонга айланиши ҳақида айтгани хабар қилинганди.