АҚШ Хитойнинг ZTE ва яна учта бошқа компаниясига нисбатан чеклов киритади. Бу компаниялар Вашингтон томонидан Эронга телекоммуникацион қурилмаларни реэкспорт қилиш схемасини яратишда айбланмоқда. Бу эса АҚШ қонунларининг бузилиши ҳисобланади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.

АҚШнинг фикрича, ZTE Эронга етказиб беришни ташкиллаштириш учун ўзининг назоратида бўлган тузилмалардан фойдаланмоқчи бўлган, бундан компаниянинг ҳужжатларида гувоҳлик берилмоқда. Бу амалдаги экспорт тақиқловларидан бирини бузиш ҳисобланади. Киритилаётган чекловлар смартфон ва техника ишлаб чиқарувчи Хитой компаниясининг АҚШдан маҳсулотлар сотиб олишини мураккаблаштиради.