АҚШнинг марҳум собиқ президенти Рональд Рейганнинг рафиқаси Нэнси Рейган 94 ёшида ҳаётдан кўз юмди, деб хабар бермоқда TMZ нашри.

Бу маълумотни унинг оила аъзолари тасдиқлашди.

Таъкидланишича, Ненси Рейганнинг саломатлиги охирги йилларда сезиларли ёмонлашган.

Ёшлигида профессионал актриса бўлган Нэнси Рейган 1952 йилда Рональд Рейганга турмушга чиққан. Рональд Рейган ҳам ўша кезларда актёрлик фаолияти билан шуғулланган.

Рональд Рейган АҚШни 1981-1989 йиллар давомида бошқарган.