Monte Toledo нефть танкери Эрондан санкциялар бекор қилингандан кейин бу давлатдан Европага биринчи марта нефть етказиб берди, деб хабар бермоқда Bloomberg ахборот агентлиги.

Кема бортида 1 млн баррель нефть хом ашёси бўлиб, у Испаниянинг Альхесирас шаҳридаги CEPSA компаниясининг заводида тушириб олинди.

Таъкидланишича, Эрондан Европага йўл бор-йўғи 17 кун олди, санкцияларни бекор қилиш учун эса 4 йил талаб қилинган.