Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мамлакат раҳбарияти Россиянинг Сурияга нисбатан ҳаракатларини ҳар доим ҳам маъқуллайвермаслигини айтди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

"Бизнинг Россия билан муносабатларимиз яхши даражада бўлиб, давлатлар орасида ҳамкорлик мавжуд. Албатта, бу ҳолат Эрон Россиянинг ҳар бир қадамини маъқуллашини англатмайди", деб айтди Руҳоний.

Руҳоний, шунингдек, Суриядаги ҳаракатлардан асосий мақсад жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ва фуқароларни нормал ҳаётга қайтариш эканлигини таъкидлаб ўтди.