Кристиан Бентеке: «Мен симуляция ишлатмадим, ҳакам пенальти белгилаб тўғри қилди»

Спорт 07 Март 2016 1362

«Ливерпуль» жамоаси ҳужумчиси Кристиан Бентеке Англия чемпионатининг 29 турида «Кристал Пэлас»га қарши учрашув (2:1) натижасини ҳал қилган шубҳали пенальти ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Ўша вазиятда рақиб менга тегди ва йиқилдим. Бу шўнғиш эмасди. Ҳакам барчасини яхши кўриб турганди ва тўғри қарор қабул қилди.

Жамоага ҳамиша ёрдам беришга тайёр туриш керак. Мен ўзимга ишондим ва ўйинни ғалабага олиб бориш учун ҳаракат қилдим», – дейди Бентеке.

Эслатиб ўтамиз, ўйинда 1:1 ҳисоби сақланиб турилганида, ўйинга қўшиб берилган дақиқаларнинг охиргиси ўтиб бораётганида Бентеке рақиб жарима майдонига кириб борди ва йиқилиб, пенальти ишлади. Ҳакам томонидан белгиланган 11 метрлик жарима зарбасини унинг ўзи аниқ амалга оширди ва жамоасига ғалаба келтирди.

Бу ғалабадан кейин «Ливерпуль» 44 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди. «Кристал Пэлас» 33 очкоси билан 15-ўринга тушиб кетган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5825 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6747 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21798 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50389 Жамият
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 82 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 303 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 191 Жаҳон
АҚШда қуёш тутилишини томоша қилаётганларни автомобиль босиб кетди
08:06 1092 Жамият
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 347 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 260 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар