Лондон ва Нью-Йорк ўз ҳудудларида энг кўп сонда бадавлат одамлар яшаши бўйича етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Knight Frank консалтинг компаниясига иқтибос келтирган ҳолда New York Times газетаси хабар бермоқда.

Ҳисоб-китоб 10 млн доллардан кўпроқ давлатга эга одамлар фойдаланадиган экстра-класс синфидаги турар-жой мулки сони бўйича олиб борилди. Лондонда бундай одамлар 34 минг 230 кишини, Нью-Йоркда эса 32,5 минг кишини ташкил қилган. Маъруза муаллифларининг таъкидлашича, Нью-Йоркда охирги 10 йил ичида 30 млн доллардан кўпроқ давлатга эга одамлар сони ошгани аниқланган.

Бу борада 3-ўринни Гонконг эгалламоқда, бу ерда 24,4 минг мультимиллионер яшайди. Рўйхатнинг етакчи ўнталигидан шунингдек Лос-Анжелес, Монако, Майами, Дубай ва Канн ҳам ўрин олди.

Маърузада айтилишича, мультимиллионерларнинг шаҳарлардаги сони мавсумга кўра ўзгаради. Мисол учун, Нью-Йоркда 10 млн доллардан кўпроқ давлатга эга бўлган одамларнинг сони июнда энг кўп бўлади, яъни 32 минг киши, бироқ февралда бу кўрсаткич деярли 12 минггача камаяди.

1 мартда Forbes журнали чоп этган навбатдаги миллиардерлар рўйхатига кўра, ўтган йили бадавлат одамлар сони қисқарган, уларнинг умумий бойлиги 2014 йилга нисбатан 570 млрд долларга камайган ва 6,5 трлн долларни ташкил қилган.