Минг йиллик Будда ҳайкали ичида мумиёланган одам жасади ва сирли нома топилди

Жаҳон 07 Март 2016 17538

Голландиядаги тиббиёт марказларидан бирининг олимлари Хитойдан келтирилган минг йиллик Будда ҳайкалини ўрганиб чиқишди. Компьютер томографияси ёрдамида 11 ёки 12-асрга тегишли Будда ҳайкали ўз ичида будда роҳибининг мумиёланган қолдиқларини сақлаши маълум бўлди.

"Олимлар ҳайкал ичида одам қолдиқлари борлигини аввалроқ ҳам тахмин қилишган, бироқ текширув давомида яна битта кашфиёт қилинди: мумиёнинг олиб ташланган ички аъзолари ўрнида қадимий хитой иероглифларида ёзилган қоғоз бўлаклари аниқланди", деб ёзмоқда "День Online" нашри.

Ҳозирча булар қандай ёзувлар эканини аниқлашнинг имкони йўқ, чунки мумиё жуда мўрт бўлгани сабабли уларни чиқариб олишнинг иложи бўлмаяпти. Бироқ олимлар томонидан "бизнинг энг кекса мижоз" деб аталаётган мумиё ўзи ҳақида баъзи нарсаларни аён қилди.

Ҳайкалнинг асосида ётган қоғозда исм ёзилган бўлган. Аниқланишича, мумиё Хитой медитация мактабининг Лю Цюань исмли роҳиби бўлган. Шунингдек, роҳибнинг 1100 йилда вафот экани аниқланди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 34552 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13398 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88567 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 758 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 461 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 764 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 682 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 2099 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар