Москвада Украина элчихонаси қўриқланиши кучайтирилди

Жаҳон 07 Март 2016 2635

Москванинг марказида жойлашган Украина элчихонаси қўриқланиши кучайтирилди, деб хабар бермоқда "Интерфакс" ахборот агентлиги.

Маълум қилинишича, ҳуқуқ-тартибот муассасалари элчихона биноси ёнидаги тротуарни металл тўсиқлар билан ўраб олишган.

Элчихона ёнида 4 автобус полициячилар навбатчилик қилмоқда, бир неча ўнлаб полициячилар элчихонани ташқаридан қўриқламоқда.

Бундай чоралар кўрилишига Россиянинг Киевдаги элчихонасига қилинган ҳужумлар сабаб бўлмоқда. Ҳукумат Украина элчихонасига жавоб ҳужумлари уюштирилиши мумкинлигидан хавотирланмоқда.

Россиянинг Киевдаги элчихонаси панжарасига Украина байроқлари ўрнатилди

Кўпроқ янгиликлар