Россиянинг Владимир шаҳри марказида шервачча болакайга ҳамла қилди

Жамият 07 Март 2016 5413

Россиянинг Владимир шаҳри марказида шер боласи одам боласига ҳужам қилди. Бу воқеа ҳайвонот боғи ходими шерваччани кўчада айлантириб юрган вақтда рўй берган. Гувоҳлар бу ҳодисани видеога олишган.

Видеода кўриш мумкинки, кутилмаганда шервачча онасининг ёнида уни томоша қилиб турган болакайга ташланади. У болани қорга ағдариб, бўйнига чанг солган. Болакайни кийимлари қалинлиги йиртқич тишларидан омон сақлаган. Шерваччани етаклаб чиққан ҳайвонот боғи ходими уни болакай устидан тортиб олиб кетади ва калтаклайди. Болакай жароҳат олмаган бўлсада, қаттиқ қўрқиб кетган.

Гувоҳларнинг айтишича, бу шервачча одатда сайр вақтларида ўзини "сипо" тутган, фақат шу сафар унинг йиртқичлик инстинктлари уйғониб кетган.

Болакайнинг ота-онаси томонидан шикоят қилинмаган бўлсада, айни вақтда бу ҳодиса бўйича текширув олиб борилмоқда.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 93950 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46029 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51315 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9160 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20012 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 98 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 427 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 321 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1193 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар