Руслан Чагаев мухлислардан узр сўради ва камарни қайтариб олишга ваъда берди

Спорт 07 Март 2016 9053

5 март куни Грознийда ўтказилган ҳимоя жангида WBA камарини австралиялик рақиби Лукас Браунга ютқазиб қўйган ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаев ўз инстаграми орқали дўстлари ва мухлисларидан узр сўради.

"Мухлислардан ва ўз дўстларимдан узр сўрамоқчиман. Афсус, сизнинг ишончингизни оқлай олмадим. Барчаси Аллоҳнинг иродаси", деб ёзади Чагаев.

У шунингдек, ўз ҳомийси, Чеченистон республикаси раҳбари Рамзан Қодировга алоҳида мурожаат қилган.

"Мен камарни қайтариб олиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан", деган у.

Эслатиб ўтамиз, 5 март оқшомида Грозний шаҳридаги Спорт Холле Колизей саройида катта бокс оқшоми ўтказилди. 13та жангнинг 11тасида "Ахмат" спорт клуби вакиллари ғалаба қилишди. "Кичик Тайсон" лақабли Висхон Мирзабеков ва "Оқ Тайсон" лақабли Руслан Чагаев эса ўз жангларида мағлубиятга учрашди.

Мутахассилар 9 раунд давомида Руслан Чагаев устунлик қилганини қайд этишган. 6 раундда у рақибини полга қулатишга ҳам муваффақ бўлган. 10 раундда эса Руслан Чагаев кутилмаганда зарбани ўтказиб юборди ва нокдаунга учради. У ўрнидан кўтарилган ва жангни давом эттирнан бўлсада, Браун рақибига босим уюштирган вақтда жанг рефериси Руслан Чагаевга техник мағлубият ёзди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 19626 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 70483 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37900 Lifestyle
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 27 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 317 Жаҳон
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди
08:05 615 Жаҳон
Британиянинг энг катта ҳарбий кемаси хизмат ўташ жойига келди
07:49 1297 Жаҳон
Хитой молиявий пирамидалар билан курашишни бошлади
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 13750 Спорт
Кўпроқ янгиликлар