Самарқанд давлат чет тиллар институтида байрам тадбири бўлиб ўтди

Жамият 07 Март 2016 1445

Самарқанд давлат чет тиллар институтида 8-март – Хотин-қизлар байрами муносабати билан “8 март—гўзаллик ва нафосат байрами” деб номланган кеча ўтказилди.

Байрам тадбирини институт ректори Ғ.Раҳимов очиб, барча аёл-қизларни институт ректори ҳамда жамоаси номидан гўзаллик ва нафосат айёми 8 март – халқаро Хотин-қизлар куни байрами билан чин юракдан муборакбод этди ва байрам билан табриклади. Юртимиз илм-фанига муносиб ҳисса қўшган ва ҳозирда фаолият олиб бораётган олима аёлларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, оилавий тинчлик хотиржамлик тилади. Сўнгра барча аёл-қизларга қимматбаҳо эсдалик совгъалари ҳамда анвойи гуллар тақдим этилди.

Шундан сўнг тадбирнинг байрам қисми бошланиб, унда шўх ва мумтоз куй-қўшиқлар, қизиқарли ўйинлар, ҚВЗ терма жамоасининг ҳазил-мутойибага бой чиқишлари, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтидан ташриф буюрган амалиётчи талабалар ҳамда “Бахт” гуруҳининг байрам дастурлари ҳавола этилди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар кеча ташкилотчиларига ўз миннатдорчиликларини билдириб, барчани байрам билан қутлашди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5825 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6747 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21798 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50389 Жамият
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 82 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 303 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 191 Жаҳон
АҚШда қуёш тутилишини томоша қилаётганларни автомобиль босиб кетди
08:06 1092 Жамият
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 347 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 260 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар