Жанубий Корея мудофаа вазирлигида Шимолий Кореянинг АҚШ ва Жанубий Кореянинг биргаликдаги ҳарбий машғулотлари вақтида иғвогарликларга ядровий зарба беришга ваъдасига изоҳ бериб ўтилди. Бу ҳақда "Рёнхап" ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Шимолий Корея қўрс, фалокатли баёнотлари ва ҳаракатларини зудлик билан бас қилиши керак", деб айтди Жанубий Корея мудофаа вазирлиги матбуот котиби.

Матбуот котиби агар Пхеньян иғвогарликлар билан шуғулланса, Сеулнинг бунга жавоби қаттиққўл ва аёвсиз бўлишини қўшимча қилди.

Аввалроқ Шимолий Корея АҚШ ва Жанубий Кореяга огоҳлантирувчи ядровий зарба бериш билан таҳдид қилди.