Япония ҳукуматининг бош котиби Ёсихидэ Суга мамлакат бош вазири Шиндзо Абэнинг шу йили ёзида Эронга сафар уюштириши борасида чиққан хабарларни инкор қилди.

"Айни вақтда бу масалада ҳеч қанақа қарор қабул қилинмаган. Тарқалган хабарларда ҳақиқат йўқ", дея маълум қилган Суге матбуот анжумани вақтида.

Бироз олдинроқ, "Никкей" газетаси Япония бош вазири 38 йил ичида илк марта Эронга ташриф уюштиришига тайёргарлик кўраётгани ҳақида ёзганди. Хабарда бош вазир билан биргаликда бир гуруҳ тадбиркорлар Эронга бориши ҳақида айтилганди.

2015 йилнинг октябрида Япония ТИВ раҳбари Фумио Кисида Теҳронда расмий ташриф билан бўлганди. 2016 йилнинг февралида эса Эрон Иқтисодиёт ва Молия вазири Али Тойибния Токиога келган ва томонлар ўзаро ҳамкорлик бўйича бир қатор келишувларни имзолашганди.

2016 йилнинг 16 январь кунида БМТ, АҚШ ва Европа Иттифоқи Эронга қўлланган иқтисодий санкцияларни бекор қилди. Бир неча кун ўтиб, Япония Эронга қарши санкцияларнинг бекор қилинганлигини эълон қилди.

Япония Яқин Шарқдаги энг бой нефть кони ҳисобланган Азадегандаги конни ўзлаштиришдаги ўз позициясини қайта тиклашга ҳаракат қилиши кутилмоқда.