Дональд Трамп АҚШ тадбиркорлик институти томонидан хусусий оролда ташкил этилган ҳар йилги Дунё форумида муҳокама учун асосий мавзу бўлди. Бу учрашувда миллиардерлар, инновацион компаниялар бош директорлари ҳамда АҚШ Республикачилар партияси олий раҳбарияти аъзолари иштирок этди, деб хабар бермоқда The Huffington Post нашри.

Бу тадбирга таклиф қилинган меҳмонлар орасида Apple раҳбари Тим Кук, Google асосчиси Ларри Пейж, Napster асосчиси Шон Паркер ҳамда SpaceX асосчиси Илон Маск ҳам бўлди.

Нашр The Weekly Standard асосчиси Уильям Кристол берган маълумотларга иқтибос келтирган ҳолда АҚШнинг сиёсий ва тадбиркор ҳукмрон доиралари вакиллари Трампнинг Республикачилар партияси номидан президентлик сайловларига номзоди кўрсатилишини бартараф этиш усулларини муҳокама қилишган.

Шу билан бирга манбаларнинг маълумотларига кўра, барча эътибор "буни қандай бартараф этиш" масаласига эмас, балки "бу қандай содир бўлди" деган масалага қаратилди.