АҚШнинг Калифорния штатида Санола шаҳрига кетаётган поезд излардан чиқиб кетди, деб хабар бермоқда ABC7 телеканали. Поезднинг бир нечта вагони дарёга тушиб кетган.

Маълум қилинишича, жабрланганлар бор, бироқ уларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум. Воқеа жойида ўт ўчириш ва қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.

Воқеа сабабларини ўрганилмоқда.