БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармаси Европа Иттифоқи ва Туркиянинг баъзи қочқинларни орқага Туркия юбориш бўйича келишувидан хавотир билдирди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бошқарманинг Европадаги бўлими бошлиғи Винсент Кошетель баъзи миллатлар Туркияда етарлича ҳимояланмаслигини таъкидлаб ўтди. Унинг айтишича, Туркия афғонистонлик, эронлик ва ироқлик қочқинларни деярли қабул қилмайди, уларни сони эса жуда кам, тахминан 3 фоизни ташкил қилади.

"Туркияда ҳимояга эга бўлмайдиган одамларни орқага юбориш халқаро ҳуқуқ ва Европа ҳуқуқи соҳасида бир қатор муаммоларнинг юзага келишини англатади", деб қўшимча қилди Кошетель.

Кошетель яқин 10 кун ичида одамлар Туркияга қайтишда "бошпана бериш илтимослари кўриб чиқилишига рухсат олишлари мумкин бўладиган" муайян сондаги қўшимча кафолатлар тақдим қилинишига умид билдирди.