The Economist нашри аёлларда эркакларга нисбатан мутлақ бир хил иш шароитлари олишга энг катта имконият мавжуд бўлган давлатлар индексини тақдим қилди. Тегишли маълумотлар нашр сайтида чоп этилди.

Индексга маош миқдори, олий таълим олиш имконияти, болани парваришлаш учун харажатлар, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ҳуқуқлар ҳақидаги маълумотлар киритилган.

Энг яхши кўрсаткичлар Шимолий Европанинг Исландия, Норвегия, Швеция ва Финляндия каби давлатларида қайд этилди. Бу давлатларда аёлларда барча кўрсаткичлар деярли эркакларники билан бир хилда.

Финляндияда эркакларга нисбатан олий таълим олган аёллар улуши энг кўп бўлган, Норвегияда эса аёллар ва эркаклар маошлари орасидаги тавофут ўртача кўрсаткичдан (15,5 фоиз) деярли икки баробар камроқни (6,3 фоиз) ташкил қилди.

Венгрияда эса оналик таътили учун тўланадиган ҳақ энг катта миқдорда бўлиб (100 фоиз маош сақланиб қолган ҳолда 71 ҳафта), болани парваришлаш учун харажатлар энг миқдорни ташкил қилади.

Рейтингнинг энг пастки қаторларида Япония, Туркия ва Жанубий Корея каби давлатлар жойлашди, бу давлатларда эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ илмий даражаларга эга ва кўпроқ раҳбарлик лавозимларини эгаллайди.

Бу давлатларда эркаклар ва аёллар маошлари ўртасидаги тавофут ҳам катта. Япония ва Жанубий Кореяда ота-оналар учун қулай таътил тизими мавжуд, бироқ бу аҳолининг тобора кексайиб бораётгани ва ишчи кучининг қисқараётганига жавоб ҳисобланади. Қолган жиҳатларда бу давлатлар Шимолий Европа давлатларидан анча орқада қолмоқдалар.