Айни вақтда "Фейеноорд" жамоаси аъзоси ҳисобланадиган, Голландия терма жамоасига номзод ҳисобланадиган Элжеро Элиа кўчадаги йўловчига ҳужум қилганликда гумонланиб, қўлга олинган. Бу ҳақда футболчининг адвокати хабар берган.

De Telegraaf нашрининг хабарига кўра 29 ёшли бу футболчи полиция маҳкамасига сўроқ бериш учун чақирилган.


Жорий мавсумда ушбу ҳужумкор ярим ҳимоячи Голландия чемпионатининг 23 учрашувида иштирок этган ва 5та гол уриб, 2та голли узатма муаллифи бўлган.


Элиа ўз вақтида "Ювентус", "Гамбург" ҳамда "Саутҳэмптон" каби жамоаларда тўп сурганди.