Жанубий Корея КХДРга нисбатан санкцияларни кенгайтирди. Рейтер агентлигига кўра, жанубликларнинг қора рўйхатига яна 40 нафар шимоллик амалдор ва 30та ташкилот номи киритилган.

Қайд этилишича, рўйхатга қўшилганлар орасида Пхеньяннинг ҳарбий дастурларида, хусусан оммавий қирғин қуроллари яратилишида иштирок этган шахслар бор. Расмий Сеул Шимолий Корея портларида кейинги 180 кун давомида тўхтаган кемаларга ҳам ўз портлари ҳудудига киришни тақиқлаган.

Жанубликларнинг "қора рўйхати"да Сингапур ва Тайван фуқаролигига эга бўлган шахслар ҳам қайд этилган. Бу шахсларнинг Жанубий Корея банкларидаги активлари музлатилган.

Бу санкциялар БМТнинг КХДРга қарши санкцияларни кенгайтириши ортидан қўлланди.