АҚШнинг Калифорния штатида шаҳар ташқарисида ҳаракатланувчи поезднинг рельсдан чиқиб кетиши оқибатида 14 киши жабрланди, деб хабар бермоқда Associated Press.

Воқеа Калифорния штатининг марказий қисмида, Саноле йўлида кузатилган. Ҳалокат жойида Аламида округи ўт ўчирувчилари хизмати иш олиб борган.

Агентлик маълумотларига кўра, 14 жабрланган шахсдан тўрт нафари жиддий жароҳат олган. Ўт ўчирувчилари берган хабарга кўра, поезддаги барча йўловчилар эвакуация қилинган. Поездда жами 214 нафар йўловчи бўлган.