Мария Шарапованинг адвокати теннисчи нима учун тақиқланган модда қабул қилганини тушунтирди

Спорт 08 Март 2016 12363

Россиялик теннисчи Мария Шарапованинг адвокати Жон Хэггерти теннисчидан олинган қон намунасида тақиқланган модда аниқлангани билан боғлиқ вазиятнинг тафсилотлари билан бўлишди.

7 мартда Шарапова махсус матбуот-анжуманида унинг Австралия очиқ чемпионатида олинган қон намунасида тақиқланган модда – мельдоний топилганини тан олди.

"Биз Халқаро теннис федерацияси билан бу масалада яқиндан алоқа қиламиз, чунки вазиятни юмшатувчи кўплаб омиллар мавжуд. Бизнинг фикримизча, жазолаш муддатини анча қисқартириш мумкин. Менинг мижозим спортчи унинг организмига тушувчи барча нарса учун жавобгар, деб ҳисоблайди. Мижозим бутун фаолияти давомида бунга айнан шундай қараган. Фақатгина январда 25 кун давомидагина унинг организмида тақиқланган модда бўлган.

Мария бу воситани 10 йил қабул қилган. Мариянинг дармонсизлиги сабабларини аниқлаши керак бўлган узоқ давом этган синовлардан кейин милдронатни қабул қилишни Марияга унинг шифокори тавсия қилган. Шифокор Марияда ЭКГнинг ноодатий кўрсаткичлари, қандли диабетга мойиллик, магний даражасининг пастлиги ва иммун танқислигини аниқлаган. Мариянинг саломатлигини яхшилаши керак бўлган муайян воситаларни ёзиб бериш ёки тавсия қилиш шифокорнинг ишидир. У барча дориларни текширган ва ўша пайтда аниқланган модда қора рўйхатда бўлмаган. Бу дорилар Шараповага ёрдам берди, уни кортга қайтарди ва саломатлиги билан боғлиқ муаммолардан халос бўлиш ёки анча камайтиришга имкон берди. 10 йил давомида у бу дориларни ошкора ва қонунга мос равишда қабул қилган. Афсуски, Мария милдронат 1 январдан тақиқланган воситалар қаторига кирганини назардан қочирган", деб Хэггертининг сўзларини келтирмоқда Sports Illustrated нашри.

Кўпроқ янгиликлар