Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Федерика Могерини Сурияда 5 йил ичида биринчи марта жиддий жанговар ҳаракатлар кузатилмаганини қайд қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

"Суриянинг турли қисмларида бир неча қоидабузарликларни кузатган бўлсак ҳам,
Сурияда ўт очишни тўйхатиш анча даражада сақланмоқда. Бироқ, умуман олганда, ўт очишни тўхтатиш кузатилмоқда ва ҳафта давомида жойлардаги вазият аввалги ҳафталардагига нисбатан яхшиланди", деб айтди Могерини.

Аввалроқ Россия томонидан тузилган Сурияда бир-бирига қарши курашаётган томонларни яраштириш маркази ярашув тартибини қўллаб-қувватловчи гуруҳлар сони 35 тага етганини маълум қилди.