Европа Иттифоқи дипломатияси бошлиғи Федерика Могерини Сурияда «бировнинг қўли билан уруш олиб бориш" ҳақиқий урушга айланиши мумкин деб айтди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

"Биз шуни назарда тутишимиз керакки, охирги ҳафталарда амалга оширилаётган ижобий қадамларга қарамасдан, исталган вақтда ихтилофнинг авж олиши содир бўлиши мумкин. Минтақадаги вазият жуда таранг бўлиб қолмоқда. Ҳар куни биз қаттиқ ташвиш уйғотадиган хабарларни эшитмоқдамиз. Бировларнинг қўли билан минтақавий ва халқаро давлатлар ўртасида олиб бориладиган уруш ҳақиқий урушга айланиб кетиши мумкин", деб айтди Могерини.

Могерини Сурияда ихтилофни сиёсий йўл билан тартибга солиш жараёнига кўмак бериш зарурлигини таъкидлаб ўтди.