Франция президенти Франсуа Олланднинг таъкидлашича, ЕИ раҳбарлари агар Туркия муҳожирлар масаласида қўшимча талабларни бажарадиган бўлса, мамлакатга 2018 йилда молиявий ёрдамнинг янги пакетини тақдим этади. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.

Унинг айтишича, агар Туркия тегишли шартноманинг 72 шартини тўла амалга оширадиган бўлса, Туркия ва ЕИ мамлакатлари ўртасидаги виза тизимида либераллаштириш ҳолати кузатилиши мумкин.

Унинг сўзларига қараганда, келишувга биноан Туркия ҳукумати унинг ҳудудига Греция орқали кириб келаётган қочқин ва муҳожирларни қабул қилиши керак. Суриядан келаётган қочқинлар ҳам бундан мустасно эмас.