8 мартда Қозоғистон пойтахти Остонада мамлакатдаги биринчи Макдоналдс ресторани очилди. Маҳаллий вақт билан соат 12 да бошланган тадбир тезда одамларни йиға бошлади. Бироқ тирбандлик ва саросима кузатилмади, деб хабар бермоқда nur.kz мухбири.

Ресторанга мижозлар тиқилинч юзага келмаслиги учун гуруҳ-гуруҳ қилиб киритилди. Янги тамаддихонага асосан талабалар ва ўқувчилар ташриф буюрган.

Қайд этиш жоизки, Макдоналдс’даги таомлар Россияда ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан тайёрланади, Қозоғистон маҳсулотларидан яқин йилларда фойдаланила бошланади. Олмаотада салат ва булочкалар тайёрловчи заводлар қуриш режалаштирилмоқда.

Яқин орада Қозоғистонда яна 15 та шундай ресторан очиш режалаштирилмоқда.

Бу орада рақобатчилар ҳам фаоллашмоқдалар, янги Макдоналдс ҳудудида унинг асосий рақобатчиси Burger King тамаддихоналар тармоғининг акциялари ҳақида маълумот берилган варақлар тарқатилди.