Россиянинг Благовеўенск ва Хэйхэ ҳудудларини боғлаб туриши мўлжалланган кўприк қурилиши жорий йилнинг июль ойида бошланади. Бу ҳақда Россиянинг Амур вилояти маъмурияти хабарига асосланиб, РИА “Ноаости” маълум қилмоқда.

«Қурилишнинг Россия томонига кетадиган харажатлар миқдори 18,8 миллиард рублга баҳоланган. Хитой ва Россия томонини ўзаро боғлаб турувчи ушбу автомобиль кўприги қурилиши жорий йилнинг июль ойида бошланади», — дейилади хабарда.