Украинанинг Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвили фейсбукдаги саҳифасида Украина бош вазири Арсений Яценюкни "ҳаддан ташқари ёлғончиликда" ва "параллел дунёда" яшашда айблади.

Яценюк Одесса вилояти божхонада режадан ташқари тушумларни йўллар қурилиши ва таъмирланиши учун йўналтириш бўйича тажрибада самарадорлик кўрсатмаганини айтгандан кейин Саакашвили бундан баёнот қилган.

"Бош вазир параллел дунёда яшашда давом этмоқда. Бош вазир дунёсида божхона иши самарадорлиги, Собиқ иттифоқдаги каби, режанинг бажаралиши билан ўлчанади, қолган барча дунёда эса самарадорлик назоратдан ўтиш тезлиги, ҳужжатларнинг расмийлаштирилишига кетадиган вақт, бизнес учун тартиботларни соддалаштириш ва қоидабузарларни аниқлаш билан ўлчанади", деб ёзди Саакашвили.

Аввалроқ Саакашвили Украина бош вазири ва ҳукумати билан ихтилофга бораётгани сабабли истеъфога кетиши мумкинлиги маълум қилинганди.