Швеция полицияси Эфиопиядан келган йўловчи самолёти юк контейнерида тирик эркак аниқланганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Эркак Ethiopian Airlines самолёти бортида у Стокгольм аэропортига қўнгандан кейин аниқланган.

Полицияда эркак "жуда заиф ҳолда, бироқ тирик бўлгани" ва Швецияда бошпана сўрагани маълум қилинди.