Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Хитой ва Япония муносабатлари келгусида яхши тус олишига ишонмаслигини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters.

У Японияни “иккиюзламачилик”да ва Хитой билан муносабатларда доим янги муаммолар келтириб чиқаришда айблади. ХХР ТИВ раҳбари икки томонлама муносабатлар қачонки “дўстлик анъаналари”га мувофиқ бўлсагина яхшиланишини айтиб ўтди.

"Икки томондаги доно кишилар туфайлигина икки томон муносабатлари илиқ бўлиб турибди, аммо бу оптимизмга асос бўла олмайди", — деди Ван И.

Унинг сўзларига кўра, Хитой ростан ҳам Япония билан муносабатлари яхшиланишини истайди. Унинг айтишича, бир томондан Япония ҳукумати Хитой билан муносабатларни яхшилашга уринаётгандек туюлади, аммо улар Хитой учун ҳар қадамда муаммо яратишмоқда.