“Жаннат оналар оёғи остидами?” ёхуд актёр Фарҳод Бадаловнинг тортишувларга сабаб бўлган сурати

Жамият 09 Март 2016 14977

Кечагина биз мунис ва мўътабар аёлларимизнинг байрамини нишонладик. Бу кунда ижтимоий тармоқлардаги барча сурат ва изоҳлар, турли хил табриклар ҳам айнан 8 март – Хотин-қизлар байрамига бағишланди. Шу ўринда санъат вакилларининг инстаграм-у, фейсбуклари ҳам ана шундай табриклар, ким қандай совғалар олгани “кўз-кўз” қилинган суратларга тўлиб кетди. Бироқ “Shov-shuv.uz” сайтининг асосчиси Жасур Ҳамроев томонидан фейсбук тармоғига қўйилган сурат қизғин бахс-мунозараларга сабаб бўлди. Унда актёр ва режиссёр Фарҳод Бадаловнинг ўз волидаси оёқларини ювиб, ўпиб қўяётгани тасвирланган.

«Актёр, продюсер ва режиссёр Фарҳод Бадалов жуда ибратли ишга қўл урди. Респект! Онани қанчалар севиш ва қадрлаш мумкин? Бу борада ҳар кимнинг ўз жавоби бор!», — дея Жасур Ҳамроев суратга ўз фикрини ёзиб қолдирган. Коллаж қилиб терилган мазкур фотосурат Жасур Ҳамроев сайти номидек тармоқ фойдаланувчилари орасида катта “шов-шув”га айланди, қолди.

Қизиғи шундаки, бахс ва тортишувлар шу даражада авж олдики, ҳаттоки Бадаловнинг ўзи ҳам салбий фикрларга қарши жавоб ёзишга мажбур бўлди:
“Ҳайвонга қанчалар бермагин таълим, ит бўлур, эшак бўлур, асло бўлмас одамий, деган экан бобомуз Мир Алишер Навоий. Пиарми, бошқами, қўлимдан келибди, қилдим. Бу биринчиси ҳам эмас. Қўлингдан келса, қилларинг. Ёқмаса, индамай ўтказвориш мумкин. Шартми кимлигини кўрсатиш, гап эгасини топади”.

Тоҳир Ёқубов исмли фойдаланувчининг “Шўрлик она...” деб ёзган изоҳига эса актёр шундай жавоб қайтарди:
“Ҳой, ақлли, булар мени жаннатим-онам, сандадур шўрлик она. Онамга тил теккизма, агар бу дунёда она кимлигини билсанг”.
Суратга билдирилган изоҳва “насиҳатлар” орасида бу ишдан ўрнак олганлар, ижобий мулоҳаза билдирганлар ҳам топилди.

Гулчеҳра Раҳматова: “Бу расмларни кўриб кўзларимдан ёш оқиб кетди. Бу таниш ҳолат.

Бир кун фарзандларимни боғча ва мактабга жўнатиб, онаизоримдан хабар олай деб уйимизга борсам, яқинда Саратов ҳарбий билим юртини битириб келган укам онамнинг оёқларини тоғорачада ювиб, тирноқларини тозалаб турган экан.

Мен эшикдан кириб, бу ҳодисани кўриб, онагинамнинг кўзларига боқдим. ОНАМ жуда хурсанд эдилар. Биз қизлар баъзи вақт ўз рўзғор бола-чақамиз билан бўлиб, аҳамият бера олмай қолишимиз мумкин. Аммо Жасурга ухшаган синчков угиллар доим бор булсин.
Онахон Жасуржонга тўғри меҳр бериб ўстирган эканлар. Умрингиз узоқ булсин.”
Ойбек Жумаев: “Гап бўлиши мумкин эмас, тасанно!!!”

Нилуфер Юсупова: “Ҳамма оналарга шундай ўғиллар насиб этсин”.

Аммо изоҳлар орасида чидаб бўлмас даражадаги фикрлар, одатдагидек, “қимматли” маслаҳатлар, бир-бирига ўзининг қанчалик зўрлигини исботлашга уринаётган “ботирлар”ни кўриб, ачинишни ҳам, ҳайрон қолишни ҳам ёки кулишни ҳам билмай қоласиз.

Халқимизда бир ажойиб мақол бор: “Жаннат оналар оёғи остидадир”. Бу мақолни кези келса, оғзимизни тўлдириб айтишга журъат топа оламиз. Наҳотки ҳоки-пойи жаннатга қиёсланган волидамиз оёқларини ўпиб, кўзга суртиш фойдаланувчилар фикри билан айтганда, бировлар олдидаги манманлик ёки “ҳунук пиар”, “жирканч иш” ҳисобланса?!

Нима бўлганда ҳам, машҳур “юлдуз” номига эга бўла туриб, ижтимоий тармоқларда ўз қоматини барчага “кўз-кўз” қилгандан кўра, сенга бор меҳрини бериб, ўсиб-улғайтирган ота-онасига ҳурматни намойиш этган афзалроқдир. Фақат бу ҳурмат суратларда ёки тилда эмас, балки дилда бўлса бас.

Яна ким билсин, барчанинг бу борада ўз фикри, дунёқараши бор.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7804 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8663 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51070 Жамият
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 3333 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 3926 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 5778 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 1011 Жамият
Кўпроқ янгиликлар