HBO телеканали “Тахтлар ўйини” сериалининг олтинчи мавсуми расмий трейлерини фейсбукдаги ўз саҳифасида намойиш этди.

Видеода Кит Харингтон томонидан гавдалантирилган, аммо ҳалок бўлган Жон Сноу персонажи бир неча саҳналарда намойиш этилганини кўриш мумкин.

“Тахтлар ўйини”нинг олтинчи мавсуми 24 апрелда бўлиб ўтади.