2011 йил 11 март куни содир бўлган мамлакат тарихидаги энг кучли зилзиладан сўнг Япония шарққа – Америка томонга силжимоқда.

Географик маълумотлар давлат Бошқарувининг 9 март куни берган маълумотига кўра, мамлакатнинг асосий ороли Хонсю шимоли-шарқидаги Мияги ва Иватэ префектуралари ҳудудининг баъзи жойлари 10 сантиметргача сурилган.

Осика ярим оролида максимал – 6,4 метрлик сурилиш кузатилган.

Айни пайтда Токио жойлашган Канто текислигида шарқ томонга сурилиш тўхтаган, лекин Хонсю оролининг шимоли-шарқида оғиш ҳамон давом этмоқда.