ЖАРда бўлиб ўтаётган Cape Argus Tour катта веломарафонида буталар орасидан туяқуш югуриб чиқиб, спортчилар билан «куч» синашиб кўрмоқчи бўлди.

«Бошида озгина қўрқинчлироқ бўлди, аммо кейинроқ эса кулганимдан велосипеддан тушиб кетмаслигимни ўйладим. Туяқуш учун соатига 50 км тезликни ушлаб туриш муаммо эмас ва 70 км тезликка ҳам бемалол чиқиши мумкин эди. Мен ўйлайманки, у ўзининг севгилисига маҳоратини кўрсатмоқчи бўлган. Гаров ўйнайманки у "севгилиси"да катта таассурот қолдирган», - деб таъкидлади воқеани тасвирга туширган Алексей Мищенко.