АҚШ Эронга қарши янги санкциялар тайёрланилаётганини маълум қилди

Жаҳон 09 Март 2016 3111

БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясига зид равишда ракета синовларини амалга оширгани учун АҚШ Конгресси Эронга қарши янги санкциялар қўллаш режалаштириляпти. Бу ҳақда спикер Пол Райан берган маълумотга асосланиб, Reuters хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Эрон АҚШ ва унинг ҳамкорларига нисбатан муносабатини ўзгартирмас экан, Конгресс мамлакатга нисбатан санкциялар ишлаб чиқишда давом этаверади.

Маълум бўлишича, агар Эрон томонининг янги ракета синовини амалга оширгани тасдиқланса, унга нисбатан санкциялар қўлланилиши аниқ. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти вакили Жон Кирби айтиб ўтган.

Кўпроқ янгиликлар