Бангладешда Ан-26 юк самолёти фалокатга учради

Жаҳон 09 Март 2016 1927

Бангладешда Ан-26 юк самолёти фалокатга учради. Самолёт бортида 4 нафар россиялик бўлган. Бу ҳақда Кокс-Базар шаҳри полицияси Аслам Ҳуссайн маълум қилди, деб хабар бермоқда bdnews24.com портали.

Дастлабки маълумотларга кўра, учувчи ҳалок бўлган, яна икки киши бедарак йўқолган. Иккинчи учувчи оғир жароҳатлар олган.

Ҳуссайннинг айтишича, Бангладешнинг True Aviation юк компаниясига тегишли бўлган самолёт Жессор ва Кокс-Базар туманлари орасида креветкалар ташиш учун қўллланган.

Шаҳар аэропорти бошлиғи Шадхан Кумар Мохантонинг айтишича, самолёт маҳаллий вақт билан соат 09:30 ларда Бангладеш соҳилларидан 5 км узоқликда денгизда фалокатга учраган.

Самолёт фалокатга учрагандан кейин қутқарув операцияси бошланган, унда маҳаллий соҳилбўйи қўриқлаш хизмати, қутқарув хизмати ва маҳаллий балиқчилар иштирок этмоқда.

Қутқарув хизматининг операцион директори Абдул Мажид соат 10:00 га яқин икки киши қутқарилгани ва Кокс-Базар шифохонасига еткзилганини айтган. Шифокорларнинг айтишича, улардан бири вафот этган, иккинчиси эса оғир аҳволда қолмоқда.

Фалокат сабаблари ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 34552 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13398 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88567 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 758 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 461 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 764 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 682 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 2099 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар