Европарламент депутатлари Надежда Савченка масаласи туфайли Россия президенти Владимир Путин ва яна 28 нафар бошқа мансабдорларга нисбатан шахсий чекловлар ўрнатиш ҳақида Европа дипломатияси етакчиси Федерика Могеринига мурожаат қилишди. 

57 қонунчи томонидан имзоланган ушбу мурожаатда, евродепутатларнинг фикри бўйича “Савченкони ўғирлаш, Россия ҳудудига олиб ўтиш, ноқонуний ушлаб туриш ва ясама айбларни бўйнига қўйиш ҳақидаги сиёсий қарорга жавобгар”лар рўйхати маълум қилинган, деб хабар беради РИА Новости.

Бу қора рўйхатга Путиндан ташқари Россия ФҚБ раҳбари Александр Бортников, Госдума комитетининг халқаро масалалар бўйича раиси Алексей Пушков ва бошқа мансабдорлар киритилган.