Голландиялик олимлар "марс тупроғида" 10 турдаги сабзавот етиштиришди

Жаҳон 09 Март 2016 5549

Вагенинген университети ва Голландия илмий-тадқиқот маркази олимлари NASA томонидан тақдим қилинган, кўрсаткичлари бўйича Марс сайёрасидаги ва Ойдаги тупроққа максимал даражада яқин бўлган тупроқда сабзавотларни етиштириш бўйича иккинчи тажрибани муваффақиятли ўтказишди. Бу ҳақда олимлар гуруҳи матбуот-баёнотида маълум қилинган.

Ҳаммаси бўлиб олимлар ўн турдаги сабзавот, жумладан помидор, нўхат, редиска, кресс-салат, исмалоқ, жавдар буғдойи, киноа, скороду пиёзи и рукколу ҳосилини олишга муваффақ бўлдилар. Тажриба муаллифларининг айтишича, "марс тупроғида" етиштирилган ҳосил статистик жиҳатдан оддий тупроқдан йиғиб олинган ҳосил вазнига тахминан тенг бўлган.

Бироқ олимлар сабзавотларнинг биринчи партиясини ейишмаган, деб айтди тажриба раҳбари Вихер Вамлинк.

"Марс тупроғи" қўрғошин, маргимуш ва меркурий каби оғир металлар, кўп миқдорда темир сақлайди. Агар бу металлар ўсимликка сингиса, улар ҳосилга ўтиб, уларни заҳарли қилиши мумкин.

Шунинг учун тажрибани давом эттириш керак. 3-тажриба ҳосилнинг хавфсиз истеъмолига бағишланади. Тажриба 2016 йил апрелида картошка ва ловия ҳосилини етиштиришдан бошланади.

"Агар ҳосил таомларга ишлатиш учун етарлича хавфсиз бўлса, биз инвесторларни "марс таоми" тортиладиган кечки овқатга таклиф қиламиз. Жуда бўлмаса, буни ейишдан қўрқмайдиганларни", деб айтмоқдалар тадқиқотчилар.

Марсдаги тупроққа ўхшаш тупроқда сабзавотларни етиштириш тажрибаси 2015 йил апрелида бошланган, биринчи ҳосил октябрда йиғиб олинган. Ўсимликлар иссиқҳона шароитида доимий ҳароратда етиштирилади, олимлар сабзавотлар Марс ва Ойда ташқи таъсирлардан, жумладан радиациядан ҳимоя қилиш зарурати туфайли шундай шароитларда етиштирилишини кўзда тутишмоқда.

Биринчи тажрибада сабзавотларнинг кўпчилиги нобуд бўлган. 2-тажрибада олимлар туваклар ўрнига лотоклардан фойдаланишган ва тупроқ ичига майдаланган яшил ўтни қўшишган, у вақт ўтиб озиқаларга бой компостни ҳосил қилган. "Марс тупроғи" намунаси Гавайидаги вулқондан, "ой тупроғи" эса Аризонадаги чўлдан олинган.

Кўпроқ янгиликлар