Индонезиядаги қуёш тутилишини 40 миллион одам томоша қилди

Жамият 09 Март 2016 4351

Бугун, яъни 9 март куни Индонезиядаги тўлиқ қуёш тутилишини мамлакатнинг 12 провинциясида истиқомат қилувчи 40 миллиондан ортиқ одамлар, қолаверса интернетда тўғридан тўғри кўрсатиш орқали ер юзининг яна бошқа минглаб одамлари томоша қилишга муваффақ бўлдилар.

90 сониядан тўрт минутгача давом этган самовий ҳодисага сайёҳлар эътиборини жалб этиш учун маҳаллий ҳокимият томонидан Суматранинг шарқий томонидаги Банка ва Белитунг ороллари танланди, деб хабар беради ТАСС.

Худди шу ерда сирли ҳодисани кутаётган меҳмонлар кўнглини очиш учун сув ва қуруқликда ранг-баранг шоу-томошалар ташкил этилди. Қуёш тутилиши пайтида индонезиялик қабила вакиллари қуёшни тезроқ ўз ўрнига “қайтариш” учун махсус маросим рақсини ижро этишди. Маҳаллий мусулмонлар эса оммавий намоз ўқишди.

Белитунг оролига ғаройиб ҳодисани ўз кўзи билан кўриш учун шахсан Индонейзия президенти Жоко Видодо ташриф буюрди.
Жакарта марказий истироҳат боғида кўнгиллилар 4 мингдан зиёд махсус кўзойнаклар тарқатишган.

Қуёшнинг тўлиқ тутилиши 05:16 (Индонезия маҳаллий вақти билан 07:16) да Ҳинд океанининг шимоли-шарқий қисмида бошланди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35492 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74568 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11212 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 139790 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 115 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 218 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1375 Жаҳон
ОАВ: Туркудаги ҳужумни амалга оширган гумонланувчи номи маълум қилинди
08:27 713 Жамият
Марокаш қироли террорчилик учун судланган 415 кишини афв этди
07:56 734 Жаҳон
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
Кўпроқ янгиликлар