Нефть нархининг тушиб кетиши ва ҳарбий амалиётларга сарф-харажатларнинг кескин ошиб кетиши оқибатида юзага келган иқтисодий инқироз туфайли Ироқ ҳукумати 296 лойиҳани бекор қилди ва 2169 лойиҳани вақтинча музлатди.

Бу ҳақда молиявий режалаштириш вазирлиги матбуот-котиби Абдул Заҳра ал Ҳиндавий 8 март куни New Al-Sabah газетасига берган интерьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Бағдод пудратчиларга тўловни иш охирида амалга ошириш асосидаги  6 минг дона лойиҳаларни рағбатлантиришни режалаштирмоқда. Аксарият маҳаллий ва кўплаб хориж фирмалари бундай тизимни қабул қилганлар.