Италиянинг Фонтавиво шаҳарчаси мэри Томссо Фиазза барча маҳаллий аёлларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан антиқа усулда табриклашга қарор қилди. У барча аёлларга зўравонларнинг таҳдидларидан ҳимояланиш учун кўзни ачиштирувчи гармдорили баллончалар туҳфа қилди.

Бу совға Италиядаги хавфсизлик борасидаги вазият унча ҳам ҳавас қилгудек бўлмаган ҳозирги вақтда айниқса жуда асқотади: 2014 йилда мамлакатда 152 нафар аёл ўлдирилган, улардан 94 фоизи эркаклар томонидан ўлдирилган.

Европа Иттифоқи инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги маълумотларига кўра, 2014 йилда 27 фоиз италиялик аёл ўз ошиғи томонидан жисмоний ёки жинсий таҳдидга учраган.

Фонтавиво мэрияси бу совғалар учун бор-йўғи 600 евро сарфлади. Бироқ шаҳар мэри бундан ҳеч ҳам афсусланмаслигини айтди: "Бу турли таҳдидлардан ҳимояланишнинг оддий ва самарали усулидир. Биз бу баллончалар сизга асқотмаслигига жуда умид қиламиз, бироқ зарур бўлганда, бу совға ўзини оқлайди".

Шаҳарчадаги аёллар бу совғани уни электрон почта орқали бронлашгандан кейин олишлари мумкин бўлади.