Нигериянинг энг йирик шаҳри Лагосда аҳоли турар жой бинолари жойлашган ҳудудда уй қулаши оқибатида 22 киши харобалар остида қолиб, ҳалок бўлган. Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматга асосланиб, Agence France-Presse хабар тарқатган.

Ҳозирча бу ҳодиса сабаблари аниқланмаган. Қутқарув ишлари давом этмоқда. Вайроналар остидан шу вақтгача 13 киши қутқариб олинган.

Агентлик хабарига кўра, ҳудудда 1 кун олдин кучли жала ёққанди.

Қулаган уй шаҳардаги Лекки номли кварталда бўлган. Бу квартал шаҳардаги энг қимматбаҳо уйлар жойлашган ҳудуд ҳисобланади. Ҳудудда хорижликлар ҳам кўп миқдорда истиқомат қилишади.