ОАВ: АҚШнинг Суриядаги ҳаво зарбаси натижасида ИШИД раҳбарларидан бири ўлдирилган

Жаҳон 09 Март 2016 7404

ИШИД раҳбарларидан бири Абу Умар аш-Шишаний АҚШ томонидан Сурия ҳудудида берилган ҳаво зарбаси оқибатида йўқ қилинган бўлиши мумкин. Бу ҳақда CNN хабар тарқатган.

АҚШ ҳарбийлари аш-Шишанийни ИШИДнинг ҳарбий вазири деб билишади.

Умар аш-Шишанийнинг иккинчи номи Умар Чеченский бўлиб, очиқ маълумотларда у 1986 йили Грузияда туғилган Тархон Батирашвили экани айтилган.

Ўтган йили ҳам унинг ўлдирилгани ҳақида хабар тарқалган, яна бир сафар эса у қўлга олингани айтилган, лекин икки хабар ҳам тасдиқланмаганди.

"Биз уни ўлдирганимизга амин эдик. Менга одамларим уни ерда жонсиз ҳолда ётгани суратини юборишганди. Лекин у тирик қолган экан", деб ёзганди 2015 йилнинг декабрида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50450 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66437 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35552 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20367 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77328 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60877 Жамият
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
«ПСЖ» Ди Марияни «Барселона»га сотиш нархини маълум қилди
20:34 866 Спорт
103 ёшли комбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 349 Жаҳон
Чадда Қатар элчихонаси ёпилиши эълон қилинди
20:15 426 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар