Олий Мажлис Сенатининг бешинчи ялпи мажлисини ўтказиш тўғрисидаги қарор бугун, яъни 2016 йил 9 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлисида қабул қилинган.

Сенатнинг ялпи мажлисида мамлакат ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ҳаётининг барча соҳаларини изчил ислоҳ қилишга ҳамда либераллаштиришга қаратилган бир қатор қонунлар, шу жумладан, «Парламент назорати тўғрисида»ги, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги (янги таҳрири), айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунлар, мамлакатнинг айрим идоралари ва муассасалари ҳисоботлари, шунингдек, Сенатнинг прокуратура органлари фаолиятини назорат қилувчи комиссияси таркиби тўғрисидаги масала кўриб чиқилади, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати.