АҚШ раҳбарияти ҳар қандай вазиятда Ливиядаги ИШИД террорчилик гуруҳи марраларига авиазарба беришга тайёр эканлиги маълум қилинган. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест айтиб ўтган, деб хабар бермоқда Reuters.

«Агар у ерда бизнинг миллий хавфсизлигимизга хавф соладиган марралар аниқланса, унда малакат президенти уни йўқ этишга рухсат беради», — деди у.
У бу ҳақда АҚШ президенти Ливиядаги ИШИД масаласига муносабати борасида ташкиллаштирилган матубот анжуманда айтиб ўтган.