Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳасига 1,8 триллион сўм ажратилади

Иқтисодиёт 09 Март 2016 2973

Ўзбекистон тижорат банклари 2016 йилда хизмат кўрсатиш соҳалари – алоқа ва ахборотлаштириш, молиявий ва транспорт, турар-жой ва овқатланиш, савдо, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш мақсадида 1,8 триллион сўм атрофида кредит маблағлари ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги “2016-2020 йиллар учун хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарорига биноан йилдан йилга ажратиладиган кредитлар 10 фоизга ошиб боради ва 2020 йилга келиб 2,6 триллион сўмни ташкил этади.

Хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантиришнинг чора-тадбирлари доирасида таклиф этилган солиқ имтиёзлари ҳам эътибор қаратишга арзийди.

Қишлоқ ҳудудларида маиший хизмат кўрсатиш билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар 3 йилга белгиланган солиқ тўловларидан озод этилади.

Чекка ва қишлоқ ҳудудларида кир ювиш хизматларини таклиф этадиган микрофирмалар, кичик корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар беш йилга ягона солиқ тўлови ва белгиланган солиқдан озод этилади.

Қуйидаги йўналишларда хизмат кўрсатадиган юридик шахслар 3 йил муддатга даромад солиғи ва ягона солиқ тўловидан озод қилинади:
1. Молия, банк хизматлари:
а) лизинг хизматлари;
б) суғурта бозорининг профессионал иштрокчилари хизматлари ;
в) аудиторлик хизматлари;
г) бухгалтерия ҳисобини юритиш хизматлари ;
д) микрокредитлар тақдим этиш хизматлари;
е) солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари кўрсатадиган хизматлар.
2. Маиший хизматлар:
а) пойабзал ва тери маҳсулотларини тузатиш хизматлари;
б) соатларни тузатиш хизматлари;
в) маиший электрон ва электрик мосламалар (телевизор, компьютер, принтер техникаси, совуткич, кондиционер ва бошқалар)ни тузатиш ва техник хизмат кўрсатиш;
г) қишлоқ ҳудудларида кўрсатиладиган сартарошхона ва гўзаллик салонлари хизматлари;
д) қишлоқ ҳудудларида кўрсатиладиган кийим тикиш ва таъмирлаш хизматлари;
е) қишлоқ ҳудудларида махсус қурилган бинода таклиф этиладиган кир ювиш хизматлари;
ж) қишлоқ ҳудудларида махсус қурилган бинода таклиф этиладиган кийимларни кимёвий тозалаш хизматлари.
3. Бошқа хизматлар:
а) ветеринария хизматлари;
б) таълим соҳаси, жумладан, компьютерда ишлашни ўргатиш хизматлари;
в) олиш масканлари, болалар соғломлаштириш марказлари, болалар спорт мажмуалари хизматлари;
г) болалар, ногиронлар, қарияларга ғамхўрлик қилиш ижтимоий хизматлари;
д) риэлторлик хизматлари;
е) ахборот-ресурс марказлари, ахборот-кутубхона марказлари, электрон таълим бериш хизматлари;
ж) қишлоқ ҳудудларида алоҳида турар-жойлар қуриш хизматлари;
з) қишлоқ ҳудудларида йўл инфратузилмалари мажмуалари хизматлари ;
и) қишлоқ ҳудудларида компьютер дастурлаш (жумладан, маслаҳат бериш) хизматлари.

Расмий прогнозларга кўра, 2020 йилга келиб Ўзбекистон ички ялпи маҳсулотда хизмат кўрсатишнинг улуши 48,7 фоизга етказилади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4262 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5125 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20772 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49715 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3911 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2311 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4279 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2443 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3678 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3736 Технология
Кўпроқ янгиликлар