Пентагон аш Шишанийни йўқ этишга қаратилган операция ўтказганини тасдиқлади

Жаҳон 09 Март 2016 3573

Суриянинг аш Шаддад шаҳрида ўтказилган ҳарбий операция чоғида ИШИД террорчилари етакчиларидан бири Абу Умар аш Шишаний йўқ этилган. Бу ҳақда Пентагон расмий вакили Питер Кук маълум қилган.

«Ушбу етакчининг йўқ этилиши, ИШИД учун оғир йўқотиш бўлди. Энди уларда Чеченистон ҳамда Кавказдан келаётган ИШИД тарафдорларини ўзларига бириктиришда ҳамда Суриянинг ар Ракка ва Ироқнинг Мосул шаҳрига бўладиган ҳужумларини кескин тушириб юборади», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, айни дамда америкалик мутахассислар, авиазарба натижаларини ўрганмоқда.

Кўпроқ янгиликлар