Поветкиннинг Уайдлерга қарши жанги Россияда ўтказилади

Спорт 09 Март 2016 1428

Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида WBC йўналиши чемпиони камари учун ушбу камарнинг амалдаги соҳиби америкалик Деонтей Уайлдер ва даъвогар, россиялик боксчи Александр Поветкин ўртасидаги жанг Россия ҳудудида ўтказилади. Бу маълумотни “Мир бокса” промоутерлик компанияси раҳбари Андрей Рябинский ўз твиттери орқали расман тасдиқлаган.

"Менда бир қанча вариантлар бўлганди: кўпроқ пул ҳақида ўйлаш ёки Саша учун қулай шароитларни таъминлаш. Мен иккинчисини танладим ва жанг Россияда ўтказиладиган бўлди. Мен бу жангда ким ғалаба қилишини билмайман. Лекин жанг олдидан хотиржам бўлишни истадим, Саша ўзини яхши ҳис қилиши учун қўлимдан келган барча ишни қилдим. Уайдлер ва унинг жамоасини бизникида меҳмон сифатида кўришдан жуда ҳам хурсанд бўламан", деб ёзади Рябинский

Ҳозирча бу жангнинг ўтказилиш санасига аниқлик киритилмаган. Рябинский бу жангнинг шу йилнинг май ойи охирида ўтказилишини айтган.

Рябинскийнинг жамоаси промоутерлик савдоларида ушбу жангга эгалик қилиш ҳуқуқини 7 миллион долларга сотиб олганди.

30 ёшли Уайлдер шу вақтгача 36та жанг ўтказган ва барчасида ғалаба қилган (35 КО). Россиялик собиқ жаҳон чемпиони, 36 ёшли Александр Поветкин эса фақат бир марта украиналик Владимир Кличкодан енгилган (30-1, 22 КО).

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 41560 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14673 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 92972 Ўзбекистон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 1544 Жаҳон
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 1943 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 5648 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 8490 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 3426 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 8050 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 1370 Технология
Кўпроқ янгиликлар