Rolls-Royce компанияси ўз тарихида биринчи концепт-кар яратади. У BMW Group’нинг 2016 йилда нишонланадиган юз йиллиги доирасида чиқариладиган 4 та прототипларидан бири бўлади. Бу ҳақда Autocar нашри хабар бермоқда.

Rolls-Royce аввалроқ 101EX купеси ва 102EX электрик седани каби тажрибавий автомобиллар ишлаб чиқарган. Бироқ бу машиналар серияолди прототиплари бўлган ёки улар товар моделлар негизида яратилган.

Rolls-Royce’нинг Grand Sanctuary деб номланадиган янги концептуал машинаси ўта ҳашаматли интерьер олади. Дастлабки маълумотларга кўра, прототип Лондонда июнда илк бор намойиш қилинади, сўнгра у Гудвуддаги тезлик фестивалига олиб келинади.

Бу фестивалда MINI фирмасининг концепт-кари ҳам намойиш қилинади.

2016 йил кузда эса Лос-Анжелесдаги моторшоуда компаниянинг BMW Motorrad бўлими томонидан қуриладиган концептуал мотоцикл намойиш қилинади.