Сўнгги пайтларда Samsung компанияси ўз ишқибозларини янги планшетлар чиқармай қўйгани учун хурсанд қила олмай юрганди. Аммо яқин кунларда бу муаммо ҳам ҳал бўладиган кўринади. Яқин кунларда техник характеристкаси яхшиланган Galaxy Tab 3 Lite планшети чиқарилиши ҳақида маълумотлар тарқалди. Машҳур маркалардан бири бўлмиш GFXBench базасида 10 дюймли янги Samsung SM-T585 модели чиқарилганини кўриш мумкин.

Бу модел кенгайтирилган 1920х1080 пикселли бўлиб, саккиз ядроли Exynos 7870 процессори билан жиҳозланган. Унинг частотаси 1,7 ГГц.ни ташкил этади. Қурилма Mali-T830 график тезлатгичи билан бойитилган бўлиб, 2 ГБ доимий ва 16 ГБ флеш хотирага эга. Планшет Android 6.0.1. тизимида ишлайди.

У ҳақда бошқа маълумотлар келтирилмаган.